«фавқулодда ҳолат» тегли мақолалар


Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан олдин бекор қилинди
21 июл 2022, 09:29

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан олдин бекор қилинди

Чоршанба куни кечқурун парламент президентнинг Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини маъқуллади.

Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди
20 июл 2022, 21:03

Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Нукус воқеаларида вафот этганлар сони 3 кишига ортди
18 июл 2022, 15:20

Нукус воқеаларида вафот этганлар сони 3 кишига ортди

Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда. Фуқаролар, ташкилотлар ва инфратузилмага етказилган зарар 3,1 млрд сўмни ташкил этди.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилди
13 июл 2022, 17:03

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими юмшатилди

Қорақалпоғистонда комендантлик вақти 23 дан соат 5 га қадар этиб қисқартирилмоқда, бунга қадар соат 21 дан соат 7 гача эди. Республикадаги вазият барқарорлашгани туфайли президент ҳудудда фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди
2 июл 2022, 23:27

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди

Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди
5 январ 2022, 03:11

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ортидан Олмаота шаҳри ва Мангистау вилоятида икки ҳафталик фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун қабул қилинди
18 декабр 2021, 17:34

Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади, бу бутун мамлакатда умумий — 2 ойгача, республиканинг айрим ҳудудларида эса — 4 ойгача фавқулодда ҳолат жорий этишга имкон беради. Фавқулодда чекловлар қаторига — коммендантлик соати, карантин, ОАВлар фаолияти ва фуқаролар ҳаракатланиши эркинлигини чеклаш, қолаверса, жамоат тартиби муҳофазасини кучайтириш ва оммавий тадбирларни тақиқлаш киради.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади
19 ноябр 2021, 11:53

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни тасдиқлади

Сенат «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонунни тасдиқлади. Қонун фавқулодда ҳолатни жорий этиш шартлари ва тартиби, қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари, судлар фаолияти ва бошқа масалаларни тартибга солади. Қонунга кўра, мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат муддати 30 суткадан ошмаслиги керак ва бу муддат фақат президент фармони билан узайтирилиши мумкин, фармон эса парламент томонидан тасдиқланиши лозим.

Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан фавқулодда вазият жорий этилади
8 июл 2021, 10:15

Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан фавқулодда вазият жорий этилади

23 июль куни Олимпиада ўйинларининг очилиши режалаштирилган Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият эълон қилинади. Халқаро Олимпия қўмитаси бошчилигида томошабинлар сонидаги чекловларни қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳиндистонда музлик кўчиши натижасида 170 нафарга яқин киши бедарак йўқолди
8 феврал 2021, 10:24

Ҳиндистонда музлик кўчиши натижасида 170 нафарга яқин киши бедарак йўқолди

Ҳиндистонда музлик кўчиши натижасида 14 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, 170 нафарга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Индонезиядаги зилзила ва сув тошқини қурбонлари сони 96 кишига етди
18 январ 2021, 11:34

Индонезиядаги зилзила ва сув тошқини қурбонлари сони 96 кишига етди

Индонезияда содир бўлган 6,2 балли зилзила ва сув тошқини оқибатида 96 киши ҳалок бўлди. 70 мингдан ортиқ аҳоли уйларини тарк этди.

Токиода фавқулодда ҳолат жорий этилди
7 январ 2021, 14:44

Токиода фавқулодда ҳолат жорий этилди

COVID-19 нинг тарқалаши сабабли Япония пойтахти Токиода 8 январдан бошлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Овқатланиш жойларига чекловлар белгилаш, ходимларни масовафий иш тартибига ўтказиш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Юнусобод метроси қурилишидаги фавқулодда ҳолат бўйича жиноят иши қандай якун топди?
24 декабр 2020, 15:02

Юнусобод метроси қурилишидаги фавқулодда ҳолат бўйича жиноят иши қандай якун топди?

2019 йилнинг декабрь ойида Юнусобод метро линияси қурилишида тупроқ ўпирилиши натижасида 6 киши ҳалок бўлган эди. Тошкент прокуратурасининг «Газета.uz» сўровига жавобида илк бор фавқулодда ҳолат юз беришида сабабчи бўлган тўрт нафар мутахассиснинг номини очиқлади. Идора нима сабабдан уларга нисбатан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан жиноят иши тугатилганига изоҳ берди.

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди
23 октябр 2020, 13:30

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди

2021 йилдан бошлаб офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди. Улар давлат ҳисобидан тиклаб берилади.

Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун тайёрланмоқда
9 октябр 2020, 23:54

Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун тайёрланмоқда

Депутатлар «Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Шунга ўхшаш лойиҳа 2016 йилда ҳам ишлаб чиқилган, аммо қабул қилинмаган эди. Мамлакатда коронавирусга қарши чеклов чоралари қўлланилиши билан фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун зарурлиги долзарб бўлиб қолди.

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди
25 июн 2020, 14:55

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди

ФВВ республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.

Самарқанддаги бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
17 июн 2020, 19:48

Самарқанддаги бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Самарқандда бахмал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. 200 кв м майдонда сақланаётган иккиламчи хом ашё ва дастгоҳлар ёнган, 800 кв м майдондаги тайёр маҳсулотлар ва ускуналар эса сақлаб қолинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг